www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10921]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1880]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3483]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6300]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11031]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2659]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3670]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5073]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 22
Гостей: 21
Пользователей: 1
mariowc18

Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, Ysheriss, eddievw69, maygg, akrilvannv, besNoise, linaky4, lestergj1, muicunited, MichaelRoava, EdwinStund, janettewn18

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Февраль » 22 » 7 марта «Оскар»га лойиқ кўрилган мультфильм


08:55
7 марта «Оскар»га лойиқ кўрилган мультфильм
Кўпчиликнинг болалиги мультфильмларсиз ўтмаган. Ҳамманинг ўз қадрли мультфильмлари бўлган. Эрта тонгда мактабга кетиш олдидан телевизордан берадиган мультфильмни кўрмасдан кетмаган бола бўлмаса керак. Ана шундай қадрдон мультфильмлардан бири «Том ва Жерри» мультсериалидир. 1940 йилнинг февраль ойида қароқчи сичқонча ва посбон мушук саргузаштлари илк бор экран юзини кўрган эди.

Болаликнинг «ҳақиқий қаҳрамонлари»
«Том ва Жерри» — мушукча Том ва сичқон Жерри бош ролларда бўлган Америка мультсериали. Ушбу мультфильмнинг илк қисмлари бошқа — Puss Gets The Boots номи билан эфирга берилган. Биринчи қисмларда қаҳрамонларнинг ҳам исми бошқача бўлган. Том — Жаспер, Жерри — Жинкс. Кўпчиликнинг болалигини ёдга солувчи ушбу мультсериалнинг «оталари» мультпликатор Уилям Ҳанна ва Жозеф Барбера ҳисобланади. Мультфильмнинг бошланишидаги шерни кўпчилик эсласа керак. У мана шу мультсериал яратилган машҳур Metro Goldwyn Mayer киностудиясининг «юзи» саналади.


Дастлаб мультфильм 1940—1958 йиллар давомида Metro Goldwyn Mayer студиясида яратилган. Бу давр давомида ишланган қисмларга Фред Куимби продюсерлик қилган. Болалигимизга ҳамроҳ бўлган мультсериалнинг кичик мусиқаларини Скотт Бредли яратган.

Том — деярли ҳаётдан олинган образ. Чунки мушукнинг ҳаракатлари ва мимикаларини Ирвин Спенс исмли рассом ўзининг ойнадаги аксига қараб чизган. Жерри эса Кеннет Мюс томонидан чизилган.

«Том ва Жерри» 1958 йилда «чет элга бориб келган». Бу йилда мультфильмнинг муаллифлик ҳуқуқлари Чехославакияга сотилган, лекин 5 йил ўтиб яна Голливудга қайтган. Аммо бошқа студияга. Мультфильмнинг қолган қисмлари билан ўша пайтдан бошлаб Sib-Tower 12 Productions by Chuck Jones киностудияси шуғулланган.

Биринчи қисмда бошқа исмлар билан чиққан мушук ва сичқон иккинчи қисмдан бошлаб биз учун қадрдон Том ва Жеррига айланишди.


Том ва Жерри олиб чиққан асосий ғоя
Ёшлигимизнинг асосий қаҳрамонларига айланган Том ва Жерри мультфильмда нафақат сичқонни тутиш, унга озор етказиш қийинлиги ёки жазосиз қолмаслигини, балки замонавий жамиятнинг актуал муаммоларини ҳам очиб беришга ҳаракат қилган. Мультфильм ижодкорлари ёш америкаликларни мураккаб ва катта ҳаётга тайёрлашни ҳам мақсад қилган. Мультфильмда шафқат, ҳамдардлик, раҳмдиллик, содиқлик, дўстлик, ўзаро ёрдам, ташқи таҳдид, умидсиз вазиятдан чиқиш йўллари ва бошқа кичик, аммо эсда қоларли тушунчалар очиб берилган. Шунингдек, муҳаббат, у учун кураш, рақобатга ва спорт, классик мусиқа ҳамда дунёга бўлган тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган.


«Катта шаҳарларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради». Мультсериалдаги сирли уй бекаси эсингиздами? Ҳа, у аслида инсон эмас, ҳайвон қилиб тасвирланган худди бошқа қаҳрамонлар каби. Томнинг уй бекаси 1940-50 йилларда қора танли қилиб тасвирланган. Айнан шунинг учун мультфильм ирқий камситишда айбланган ва унга кўплаб танқидлар ёғдирилган. Шу сабабли Ҳанна ва Барбера бекани оқ танли аёлга алмаштиришга мажбур бўлади. Ўша пайтларда ҳам АҚШнинг ички қонунларида ирқий камситишга қарши курашилган. Танқидлар олиб келган персонаж кўп ўтмай умуман кўриниш бермай қўяди. У шунчаки одамларга қизиқ бўлмай қолган.

Икки қаҳрамон ҳайвон — Том ва Жерри инсоний хислатлар билан бойитилган: ўқиш, севиш, ўйин ўйнаш, ўт ёқиш, мусиқа чалиш, куйлаш ва бошқа кўплаб ишлар қила олишади.

Мультсериалнинг асосий жиҳати шундаки, унда ҳеч қайси қаҳрамон гапирмайди. Барча ғоя ҳаракатлар, эмоция ва мимикалар орқали етказилади.

«Оскар»
Мультсериалнинг энг яхши йиллари сифатида 1940-58 йиллар тан олинади. Айнан шу йиллар давомида у 7 марта «Оскар»га лойиқ кўрилган. «Том ва Жерри» биринчи «Оскар»ини ватанпарварлик учун қабул қилган. «Жангчи сичқон» қисмининг якунида осмонга кўтарилган ракета портлаганида Америка байроғини ҳосил қилади.


Уилям Ҳанна ва Жозеф Барбера
«Том ва Жерри» яна 6 марта 1944-, 1945-, 1946-, 1948- ва 1951 йилларда  ушбу номинацияга лойиқ кўрилган.

Бундан ташқари, мультфильмнинг яна бир неча қисмлари «Оскар» номинациясига даъвогарлар рўйхатига қўшилган, аммо улар юта олмаган.

Уилям Ҳанна ва Жозеф Барбера томонидан яратилган мультфильм шунчаки оддий мультсериал сифатида эмас, балки шедевр даражасидаги мултипликацион фильм сифатида тарихда қолди. «Том ва Жерри» бренд даражасига кўтарилди.

2001 йилда «Том ва Жерри»нинг «оталаридан» бири — Уилям Ҳанна вафот этди, 2006 йилга келиб Жозеф Барбера ҳам бу дунёни тарк этган. Муаллифлари вафот этган бўлса ҳам шедевр даражасидаги ушбу фильм кўпчилик болалигининг ва тарихнинг бир қисми сифатида қолди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 42 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #newsuz, #новости, #uznews, #Yangilik, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика