www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10943]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6310]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11048]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2670]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3682]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 12
Гостей: 11
Пользователей: 1
Arthurcrums

Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69, Agreews, ramonnw2

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Февраль » 16 » 30 ёшга кирмай вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)


13:35
30 ёшга кирмай вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
Инсоннинг қанча яшаши эмас, балки қандай ҳаёт кечириши муҳимдир. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов 30 баҳорини қаршилаш насиб қилмай, эрта вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар ҳақида материал тайёрлади. Улар қисқа ҳаёти давомидаги ижоди билан ўз мухлисларига маънавий мерос қолдирган.

Ваҳшийларча ўлдирилган Лайло Алиева


90 йиллар ўрталарида «Ўзбекистон», «Жонгинам», «Ёндиради» каби қўшиқлари билан миллионлаб тингловчилар қалбига кириб борган хонанда Лайло Алиева 23 ёшида қотиллик қурбони бўлган.


1975 йилда Самарқанд шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган ижодкор Тошкентда улғайган. Унинг катта бобоси машҳур заргарлардан бири эди. Лайло Алиева икки ёшга кирганида «Мода» журналида расмлари чиқади, ўн ёшида эса «Семурғ» оромгоҳидаги «Гўзаллик» танловида юқори ўринга лойиқ кўрилади. У ҳозирги Миллий рақс ва хореография олий мактабини битиргач, Ўзбекистон Давлат консерваториясида ўқийди. Ўзбекистон халқ артисти Саодат Қобулованинг севимли шогирдларидан бири ҳисобланган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировдан ҳам қўшиқ айтиш сирларини ўрганади. Қисқа вақт ичида ширали овози ва гўзаллиги билан омма назарига тушиб, мухлислар орттиради. Хонанда оз умри давомида йигирмадан зиёд қўшиқлар ижро қилиб, иккита альбом чиқаради.


Лайло Алиеванинг фожиали ўлими яшин тезлигидек тарқалиб, барчани ҳайратга солади. Маълумотларга кўра, 1998 йилнинг 1 май куни ўша вақтда машҳур бўлган «Ал-Вакил» гуруҳининг икки нафар йигити хонандани яшаш уйида қирқ икки жойидан пичоқлаб, ваҳшийларча ўлдиради. Ундан Жасурбек исмли фарзанд ёдгор бўлиб қолган.


Сурхондарёдаги ЙТҲ


«Жийда гуллаганда», «Бойвачча», «Анҳор бўйида», «Эслама мени» каби қўшиқлари билан ўзбек ёшлари орасида шуҳрат қозонган «Божалар» гуруҳи аъзоси Мўмин Орипов ҳам ҳаётдан эрта кўз юмган.


«Бойвачча», «Нортой», «Аччиқ ҳаёт» сингари фильмларда турли даражадаги ролларни талқин қилган серқирра ижодкор 25 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Мазкур нохуш воқеа 2009 йилнинг 28 июнидан 29 июнига ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида юз берган. Автоҳалокат натижасида гуруҳ аъзоси Жаҳонгир Позилжонов ва Жавлон Шодмонов оғир тан жароҳатлари олган ҳамда ойлаб шифохонада ётиб, оёққа турган.


Устазода Дилдора Қаюмова


Сухандон ва хонанда сифатида танилган Дилдора Қаюмова 28 ёшида вафот этган. У 1980 йил 19 декабрда Наманган вилоятида туғилган. Устазода ижодкор таниқли телевидение режиссёри Зокир Қаюмов ва Ўзбекистон халқ артисти Малика Қаюмованинг фарзанди бўлиб, карьерасини 1998 йилда Ўзбекистон телевидениесида бошлаган.


«Унутмоқ осонмас», «Мусиқий танаффус», «Янги йилда янги қўшиқлар» каби бир қанча лойиҳалардаги чиқишлари билан эл назарига тушган. Қўшиқчилик фаолиятида ҳам бир қанча тароналари билан ўз мухлисларини топган. Дилдора Қаюмова 2008 йилда оламдан ўтган. Унинг бир нафар ўғил фарзанди бор.

Автоҳалокат қурбони бўлган Radius 21

Radius 21 номи билан машҳурликка эришган рэпер Шаҳзод Ғуломов ўн бир йил олдин 29 ёшида автоҳалокат сабабли оламдан ўтган.


У 1981 йил 10 октябрда Бўка шаҳрида дунёга келган. Болалигидан гитара чалиш, китоб ўқиш ва шеър ёзишга жуда қизиқувчан бўлган. Мактаб ва техникумни тамомлагач, ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг оммавий байрамлар режиссёрлиги факультетида ўқийди. Олий таълим муассасасини битирганидан кейин хусусий телеканалларнинг бирида икки йил давомида бошловчи ва режиссёр сифатида фаолият юритади. Унинг «Radius 21» номли кўрсатуви тез орада томошабинлар эътиборини қозонади.


Шу тариқа қўшиқ айтишга бўлган иштиёқ уни санъат соҳасига етаклайди. Бир қатор мусиқа йўналишида ижод қилган хонанданинг рэп йўналишидаги қўшиқлари ёшлар орасида кенг оммалашади. Унинг «Akfa media» продюссерлик марказида ижод қилган даврида, яъни 2006—2008 йилларда ҳамда кейинчалик яратган «Дубай», «Унутолмадим», «Монолог», «Ҳар кун», «Тунги капалак» сингари кўплаб тароналари ҳалигача тингловчиларини йўқотмай келмоқда. Шаҳзод Ғуломов «Севги фазоси», «Онаизор», «Бойвачча» каби фильмларда суратга тушган.


Марҳум санъаткорнинг укаси Бекзод Ғуломовнинг айтишича, акаси 2010 йилнинг 12 сентябрида Пискент шаҳри постига яқин жойда Matiz русумли машинасида оиласи билан кетаётган бўлган. Уларга қарама-қарши йўналишдан эса контрабанда маҳсулотларини постдан олиб қочаётганлар келиб урилган. Шаҳзод Ғуломов автоҳалокат бўлган вақтда, воқеа жойининг ўзида оламдан ўтган, 3,5 ойлик фарзанди Бексултон эртаси куни вафот этган. Бексултон хонанданинг ёлғиз фарзанди эди.

Пиёдалар ўтиш жойидаги бахтсиз ҳодиса

«Ойижон» фильмидаги бош роли билан танилган ижодкор Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 2018 йили 25 ёшида ЙТҲ оқибатида вафот этган.


У 1993 йилда санъаткорлар оиласида туғилган. Унинг бобоси — Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист Тўғон Режаметов, бувиси — Ўзбекистон халқ артисти Ширин Азизова кино ва театрдаги юзлаб роллари орқали ўзбек санъати ривожига ҳисса қўшган. Онаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова ҳам бетакрор ижролари орқали томошабинлар кўнглидан жой олган. Фарангиз Режаметова «Сеҳрли қалпоқча», «Уй бекаси» каби ўнлаб кино ва сериаллардаги ижролари билан ҳам ўз мухлисларини топган.


Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети битирувчиси ҳисобланган 25 ёшли Фарангиз Режаметовани 2018 йил 20 июль куни соат 21:15 атрофида Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги пиёдалар ўтиш жойида Mercedes-Benz машинаси уриб кетган. Ҳайдовчи жабрланувчини касалхонага олиб борган, аммо актриса йўлда оламдан ўтган.

Қотил мардикор йигитлар

Скан-Мульти тахаллуси билан томошабинларга яхши таниш Искандар Аъзамов 2006 йилда 28 ёшида ўзининг уйида икки нафар йигит томонидан шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирилган.


Искандар Аъзамов 1978 йил 25 январда туғилган бўлиб, у кинорежиссёр, сценарийнавис ва актёр сифатида ижод қилган. Ўзбек телевидениесидаги фаолияти 1996 йилда бошланган. Ўн бир йиллик ижоди давомида юзлаб мусиқий видеоклипларни суратга олган. 2003 йил Москвада, STS каналида постановкачи оператор бўлиб ишлаган. У «Хўжа Насриддин: ўйин бошланади» номли бадиий фильмни суратга олади. Унда асосий ролларни ижодкорнинг ўзи ва қўшиқчи Суғдиёна ўйнаган. Аммо унга ўз фильмининг премьерасида қатнашиш насиб қилмади.


Скан-Мульти 2006 йилнинг 23 июнь куни ўз уйида икки нафар йигит томонидан шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирилган. Маълумотларга кўра, марҳумнинг хизматини адо этиб юрган мардикор йигитлар Искандар Аъзамовнинг орқасига ва юрагига бир неча марта пичоқ урган. Қотилларнинг санъаткорни ўлдиришдан мақсади пул бўлган. Жиноятчилар ушланиб, уларга қилмишига яраша жазо тайинланган.

Тунги клуб олдидаги жанжалнинг аянчли якуни

Эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев 2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида оламдан ўтган.


25 ёшида ҳаётдан кўз юмган спортчи эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 61 ҳамда 65 кг вазн тоифаларида Инчеондаги Осиё ўйинлари—2014 мусобақасида, шунингдек, 2015 йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 42 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #новости, #ahborot, #habarlar, #Yangilik, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика