www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11962]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1979]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3620]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7867]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [82]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11636]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1759]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [313]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [329]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3129]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [519]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4115]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5348]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 5
Гостей: 4
Пользователей: 1
eddievw69

Kun faolllari:
corinnewh60

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2022 » Январь » 3 » «2021 йилда ўқиган энг севимли 5 китобим». Билл Гейтс йил давомида қандай китобларни ўқиди?


07:43
«2021 йилда ўқиган энг севимли 5 китобим». Билл Гейтс йил давомида қандай китобларни ўқиди?
Миллиардер Билл Гейтс ўз анъанасига мувофиқ 2021 йил учун ҳам қандай китобларни ўқиш мумкинлиги ҳақида блогида ёзиб қолдирди. Унинг 2020 йил ёзида тавсия этган китоблари аллақачон ўқувчиларнинг севимли асарларига айланиб бўлганди. 2021 йилда Gates Foundation асосчиси 5 та китобни севиб мутолаа қилгани, болалигида қандай асарларни мириқиб ўқигани ҳақида китобхонларга сўзлаб берди.
Болалигимда илмий фантастикага мубтало бўлиб қолгандим. Пол Аллен иккимиз Айзек Азимовнинг «Пойдевор» трилогиясини соатлаб муҳокама қилардик. Эдгар Райс Берроуз ва Роберт Хайнлайннинг ҳар бир асарини ўқиб чиққанман (айниқса, «Ой – қаҳри қаттиқ бека» жуда ёқарди). Ушбу ҳикояларда мени беҳад ҳаяжонлантирган нимадир бор эдики, имкон чегараларини босиб-янчиб ташларди.

Улғайганим сари ҳужжатли адабиётларни кўпроқ ўқий бошладим. Мен ҳамон инновацияларнинг мазмун-моҳиятини очиб берадиган китобларга қизиқардим, бироқ бу йўлда ҳақиқий оламимиз ҳақида сўзлайдиган нимадирларни ўрганиш муҳимроқ туюлди. Охирги пайтлари эса бола пайтим ёқтирган китобларга қайтгим келди.


Бу йилги таътилим рўйхатида иккита ажойиб илмий фантастик асар ўрин олган. Биринчисида воқеалар қуёшдан қарийб 12 ёруғлик йили узоқликда рўй берса, иккинчиси худди шу ерда, Қўшма Штатларда содир бўлади. Аммо ҳар иккисиям инсоният муаммоларни ечиш учун технологиялардан қай тариқа фойдаланаётгани ҳақида. Бу рўйхатга яна илм-фаннинг илғорлиги ва тарихда ўтган энг машҳур шахс тақдирига бошқа тарафдан қарашга ундовчи бир жуфт китобни қўшмоқчиман.

Йил бўйи ҳайратланарли китобларни кўп ўқидим – жумладан, Жон Доррнинг иқлим ўзгаришлари ҳақидаги сўнгги асарларини ҳам — лекин қуйидагилар энг севимлилари бўлиб қолди.

Жефф Хокинс, «Минг мия: интеллектнинг янги назарияси».


Илмий фантастик ёзувчилар хаёлини сунъий интеллект каби бир қанча мавзулар банд этган. Ҳақиқий сунъий интеллектни яратиш учун нима қилиш кераклигига қизиқсангиз, ушбу китоб ақл бовар қилмас назарияларни тақдим этади. Эҳтимол, Хокинс PalmPilot’нинг ҳамкор ихтирочиси сифатида жуда машҳурдир, бироқ у неврология ва машина илми ўртасидаги боғлиқликни ўн йиллаб ўрганган. Унинг ўйларини таништиришга ушбу китобдан-да афзалроғи йўқ.

Уолтер Айзексон, «Код бузувчи: Женнифер Дудна, геном таҳрири ва инсоният келажаги». 


Ген системаси таҳрири — CRISPR охирги ўн йилликнинг ажойиб, эҳтимол, энг муҳим илмий ютуғидир. Ишим шунга боғлиқлиги боис аввал бошдан бу илмдан бохабар эдим — технологияларни қўллаш бўйича бир қанча лойиҳаларга асос солаётгандик — бироқ биокимёгар, Нобель мукофоти совриндори Женнифер Дудна ва ҳамкасбларининг кашфиётлари жам кенг қамровли, равон китобидан кўп билимни ҳамон ўрганаман. Айзексон эса ген таҳрири атрофида айланадиган муҳим этник саволларни ўртага қўйиб, жуда яхши иш қилди.

Казуо Ишигуро, «Клара ва қуёш».


Роботлар ҳақидаги мазмунли асарларни ёқтираман. Ишигуронинг хаста, ёш қизнинг «сунъий дўст» ҳақидаги романи ҳам бундан мустасно эмас. Гарчи воқеалар дистопик келажакда рўй берса-да, роботлар ёвузликка хизмат қилмайди. Аксинча, улар инсон уруғини сақлаб қолиш учун бирга, баҳамжиҳат ҳаракат қилади. Китобни ўқигач, супер ақлли роботлар билан ҳаёт қандай кўринишда бўларди деб ўйлаб қолдим. Биз одатда, бундай машиналарга технологиянинг бир бўлаги ёки шунга ўхшашроқ нарса деб қарашга ўрганганмиз.

Магги ЎФаррел, «Ҳамнет».


Мабодо, Шекспирнинг мухлиси бўлсангиз, адибнинг шахсий ҳаёти энг машҳур песаларидан бирини ёзишда нечоғлик муҳим рол ўйнаганини ўқиб, китобга мубтало бўласиз-қоласиз. ЎФаррел асарини биз биладиган «Қасиданавис»га асосланиб иккита далил замирига қуради: Шекспирнинг 11 ёшида ўлган Ҳамнет исмли ўғлининг вафоти ва фожиадан икки йил ўтиб «Ҳамлет» трагедиясининг ёзилиши. Мен кўпинча адибнинг бебаҳо қаҳрамон сифатида тасвирланган рафиқаси Анна ҳақида ўқишни хуш кўраман.

Энди Уир, «‘Яшасин Мария’ лойиҳаси».


Аксар инсонлардек мен ҳам Уирни «Марслик» асари орқали танигандим. Унинг сўнгги романи ўрта мактаб ўқитувчисининг бошқа юлдузлар тизимида уйғониб, у ерга қандай бориб қолганини эслай олмаслиги ҳақида. Асарнинг қолган қисмида муаллим кунни асраб қолиш учун фан ва муҳандисликни қандай қўллагани хусусида сўз боради. Ўқиш мароқли бўлганигами, бутун бошли китобни бир ҳафта охирида тугатгандим.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #newsuz, #habarlar, #uznews, #news, #ahborot, #xabarlar dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 25 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #news, #xabarlar, #новости, #uznews, #habarlar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2022 - 2013

Яндекс.Метрика