ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Март » 24 » 1 апрелдан тўйлар ва бошқа оммавий тадбирларга айрим чекловлар ўрнатилади
08:17
1 апрелдан тўйлар ва бошқа оммавий тадбирларга айрим чекловлар ўрнатилади
Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортгани муносабати билан мамлакатда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қатор таклифларни маъқуллади.
Унга кўра, 1 апрелдан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш талаб этилади.
1 апрелдан бошлаб, театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда бўлишларини таъминлаш;
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;
томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга «Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг» ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;
томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.
Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда кузатилаётган коронавирус билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, бундай ҳолатлар Ўзбекистонда ҳам қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўради.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.