ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Январь » 14 » 14 ёшгача бола пули бериш қандай ҳолларда рад этилади?
09:00
14 ёшгача бола пули бериш қандай ҳолларда рад этилади?
Бугунги кунда бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ҳукумат қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом асосида амалга оширилади, деб ёзмоқда «Kun».
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб, ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Ариза фуқаронинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (прописка жойи) бўйича берилади ва аризага қуйидагилар илова қилинади:
– паспорт нусхаси;
– никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома;
– бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ, юқоридаги нафақалар ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ўртача ойлик 0,527 баравари миқдори (358 007 сўм)дан ортиқ бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.
Қуйидаги ҳолларда тегишли ижтимоий нафақани ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:
а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромаднинг вақтинчалик низом 7-бандида кўрсатилган белгиланган мезонлардан ортиқлиги;
б) ариза берувчида ёки унинг оила аъзоларида кўчмас мулк мавжудлиги (ариза берувчининг прописка қилинган жойида жойлашган кўчмас мулк бундан мустасно);
в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида икки ва ундан ортиқ автотранспорт мавжудлиги;
д) даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва меҳнат бўйича органларда ҳисобда турмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги сабабли рад этилади.
Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига қадар:
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.