ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Февраль » 5 » 12 нафар ёлғиз қарияга турмушга чиқиб, уларнинг мол-мулкини ўзлаштирган аёлга жиноий иш очилди
16:31
12 нафар ёлғиз қарияга турмушга чиқиб, уларнинг мол-мулкини ўзлаштирган аёлга жиноий иш очилди
Россиянинг Краснодар ўлкаси, Армавир шаҳрида ёлғиз қарияларга турмушга чиқиб, эрларига тегишли мулкни ўз номидан сотиб юборган товламачи аёлга нисбатан жиноят иши очилган. У Бу ҳақда MK хабар берди.
Аёлга қизи ёрдам берган. Улар олдиндан режа тузиб, 2013 йилдан 2019 йилгача жиноий ишларини амалга оширганлар. Аёл ёлғиз қарияларни излаб топган ва уларга турмушга чиққан. Сўнг қизи ёрдамида уларнинг мулкини ўз номига расмийлаштирган.
Шу тариқа Армавир, Краснодар ва Сочидаги эрларининг ер участкалари, турар-жой бинолари ва квартираларни ўзиники қилиб олган. Барча мол-мулк сотиб юборилган.
Зарарнинг умумий миқдори 21,7 миллион рублдан ошган. Аёл 12 эркакни алдаган бўлса, улардан 11 нафари вафот этган. Айбланувчига ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши кутилмоқда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.